close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия Федерацияси ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков ишдан ҳайдалди: ISW бунинг сабабини айтди

Россия армияси раҳбариятидаги навбатдаги тозалаш Украинадаги аскарларнинг катта йўқотишлари билан боғлиқ.

Россия Федерацияси ҳаво-десант кучлари қўмондони Андрей Сердюков ўз лавозимидан четлатилди. 2014 йилда унинг раҳбарлигида рус босқинчилари Қрим ярим оролини эгаллаб олганди.

Бу ҳақида урушни тадқиқ этиш Институти (ISW) Украинадаги вазият бўйича янги шарҳида маълум қилди.
Сердюков анчадан бери жангари сифатида "Миротворец" базасига киритилган. Бундан ташқари, у Суриядаги Башар Асад режимини қўллаб-қувватловчи Россия ҳарбий гуруҳини бошқарган. У, шунингдек, КХШТ контингенти раҳбари сифатида январ ойида норозилик намойишлари бошланган Қозоғистонга юборилган.
Путин қўшинлари Украинага бостириб кирганида, Сердюков Россия десант кучларига қўмондонлик қилган. ISW маълумотларига кўра, ушбу манбаларга асосланиб, унинг четлатилишига уруш бошида Киев яқинида қўл остидагилар орасида катта миқёсдаги талофатлар сабаб бўлган. Киев вилоятида босқинчи мамлакатнинг минглаб десантчилари ҳалок бўлди.
"Сердюков Россия ҳаво-десант кучлари бўлинмаларидаги паст самарадорлик ва катта йўқотишларда айбланган", — дейилади хабарда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase