Президент Владимир Зеленскийнинг фронтнинг энг қайноқ нуқтасига, Лисичанск ва Соледарга тўсатдан ташрифи ижтимоий тармоқларда ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди, бу ерда фойдаланувчилар давлат раҳбарининг жасоратини таъкидладилар.
Бундан ташқари, Зеленскийнинг хатти-ҳаракатлари сўнгги ойларда кўпинча жамиятдан ажралиб қолган ва бункеридан чиқмайдиган 69 ёшли Кремл раҳбари Путиннинг хатти-ҳаракатларидан кескин фарқ қилади.
Украина Президентининг Лисичанскка сафари ҳақида шарҳлар экан, журналист ва блогер Денис Казанский ўзининг telegram-каналида урушнинг сўнгги 3 ойида ўзини аниқ намоён қилган Зеленский ва Путин ўртасидаги катта фарқни қайд этади.
"Зеленский фронтнинг энг қайноқ қисмларига - Лисичанск ва Соледарга борди. У ерда мунтазам жанг ва отишмалар бўляпти. Қўрқоқ ва ёвуз рус бункер психопати билан фарқ шундайки, у ҳатто юқори мартабали меҳмонларни ўзидан улкан столнинг нариги томонида жойлаштиради ва стюардессалар билан учрашувларни махсус эффектлар ёрдамида монтаж қилади",-дея таъкидлайди Казанский.
POLITICO нашридан таниқи америкалик журналист Кристофер Миллер Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Зеленскийни "жуда зўр" деб атади. Миллер ҳам жанговар ҳаракатлар майдонида, урушнинг борини фаол ёритмоқда.
"Жуда зўр. Зеленский Северодонецк ғарбида жойлашган Лисичанск яқинидаги Украинанинг илғор позицияларига ташриф буюрди. Луганск вилоятининг ушбу ҳудудида — Киев назорати остидаги сўнгги ҳудудда сўнгги ҳафталарда туну-кун шиддатли жанглар давом этмоқда. У вазият ҳақида хабардор қилинди ва аскарларга мукофотларни топширди", - деди журналист.
"Зеленский Донецк вилоятини эгаллаб олишга уринаётган Россиянинг нишрни остида бўлган туз кони билан машҳур бўлган Соледар шаҳрига ҳам худди шундай ташриф буюрди. У Лисичанскдан ғарбда, Бахмутдан шимолда жойлашган. У қаттиқ ҳужумларга учради; аҳоли эвакуация қилишга мажбур бўлган", - деб ёзади у.
"Қандай контраст", Зеленскийнинг фронтдаги ҳаракати тармоқда шов-шувга сабаб бўлди
Зеленскийнинг фронтга сафари фонида ижтимоий тармоқлар Путиннинг қўрқоқлигини, урушни «бункер»да ўтириб ўтказаётганини таъкидламоқда. "Қандай контраст", - Зеленскийнинг фронтдаги ҳаракати тармоқда шов-шувга сабаб бўлди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш