Украина армияси бўлинмалари аллақачон Северодонецк ҳудудининг 50 фоизини назорат остига олди, босқинчиларни қарши ҳужум доирасида аввал эгаллаб олган позицияларидан ортга ташлади. Бу ҳақида Луганск ОВА раҳбари Сергей Гайдай баёнотига асосланиб, ахборот агентликлари хабар бермоқда.
Гайдай бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган телемарафонда жонли эфирда, якшанба куни эрталабдан бошлаб Украина Қуролли кучлари Северодонецк устидан назоратни кенгайтирганини ва ҳозир шаҳарнинг тўлиқ ярмини ўз қўлларида ушлаб турганини айтди. Гайдай ўзининг telegram-каналида эфирдан бир парча эълон қилди.
"Руслар ҳақиқатан ҳам Северодонецкнинг 70 фоизини назорат қилишди, аммо икки кун ичида улар сиқиб чиқарилди, шаҳар роппа-роса ярмидан бўлинди", деди у.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучларининг шаҳар жанглари ва қарши ҳужумлари пайтида Россия армияси "жуда катта" шахсий таркибини йўқотди. Саккиз нафар рус аскари асирга олингани ҳақида хабар берилган.
Украина армиясининг Северодонецкдаги муваффақиятларига сўнгги 24 соат ичида эришилди, бу аслида Россия пропагандасининг шаҳарни тўлиқ босиб олиш ҳақидаги баёнотларини рад этди. Аввалроқ бу ҳақида фронтдаги вазият ҳақида ишончли маълумотга эга бўлмаган Чеченистон раҳбари Қодиров айтган эди.
Руслар Северодонецкда "катта йўқотишларга" дуч келишди, Украина қуролли кучлари шаҳарнинг 50 фоизини назорат қилмоқда - ОАВ
Украина қуролли кучлари Северодонецкнинг ярмини назорат қилиб, рус армиясини орқага сурди. Руслар Северодонецкда "катта йўқотишларга" дуч келишди, Украина қуролли кучлари шаҳарнинг 50 фоизини назорат қилмоқда - ОАВ
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар