Агар Путин Украинани қўлга кирита олса, унинг келажаги қандай бўлишини тушуниш учун Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги вазиятга назар ташлашнинг ўзи кифоя. Хитой ҳукумати узоқ йиллардан бери у ерда "денацификация" олиб бормоқда, яъни оммавий террор ва тотал кузатув ёрдамида уйғурларнинг миллий онгини, ўзлигини йўқ қилмоқда.
"Денацификаторлар" украинлар билан айнан шу ишни қилишга очиқ ваъда бермоқда. Хитойда уйғурлар геноцидининг янги далиллари ҳақида Би-би-си охирги мақолаларидан бирида шундай ёзилган: "Фотосуратлар Пекиннинг уйғур оилаларига ўзлик ва маданият омбори сифатида қандай қарши ҳаракат қилаётганига далилдир. Хитой расмийлари бу сиёсатдан мақсад "уларнинг илдизларини йўқ қилиш, насл-насаби, алоқалари ва келиб чиқишини йўқ қилиш" эканини очиқ айтмоқда".
Шунингдек, Россия расмийлари украиналикларни "Россия душманлари ўйлаб топган миллий ўзига хослик ва сунъий равишда яратилган давлат"дан "озод қилиш" зарурлигини очиқчасига эълон қилмоқда.
Ақл-идроки жойида бўлган одамлар Путин қандай қилиб ўжар, аҳоли гавжум Украинани назорат остида ушлаб туришга умид қилишига ҳайрон
Хитой Шинжонни мана шундай назорат остида ушлаб турибди: уйғурларнинг деярли ўн фоизи қамоқда, қолганлари видеоназорат остида, давлат мадҳияси янграётганда башараси бужмайган одам дарҳол бир-икки йилга қайта тарбиялаш лагерига, сиёсий саводини ошириш ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни ўрганиш учун йўл олади.
Менимча, бу тасодиф эмас. Патин буюк жанубий қўшниси ва унинг "императори" Си га ҳасад қилади ва унга тақлид қилишга уринмоқда. Путин, хитойликлар ҳақиқатда уйғурларни миллат сифатида оёқ ости қила олса, украинлар билан ҳам худди шундай қила олади, деб қарор қилгандир. Яхшиямки, бу ҳукмдорнингнинг ичаги ингичка бўлиб чиқди.
Путиннинг ичаги ингичкалик қилади
Путин муваффақиятсиз равишда «император Си»га тақлид қилишга уринмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди