close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Байден: Тайванга ҳужум қилинган тақдирда Вашингтон Пекинга ҳарбий жавоб қайтаради

Оролнинг мақомини ҳарбий йўл билан ўзгартириш ғоясининг ўзи ноўрин - АҚШ президенти

Хитой Тайванга ҳужум қилса, Вашингтон Пекинга ҳарбий жавоб беради. Бу ҳақида АҚШ президенти Джо Байден Токиодаги музокаралар якунлари бўйича Япония бош вазири Фумио Кисида билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
АҚШ етакчисининг сўзларига кўра, зарурат туғилса, Қўшма Штатлар оролни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёр.
Оқ уй раҳбари АҚШ "битта Хитой" тамойилига рози эканини эслатди.
Байденнинг таъкидлашича, орол мақомини зўрлик билан ўзгартириш ғоясининг ўзи ноўрин. "Акс ҳолда, бу Украинада содир бўлган воқеаларга ўхшаш яна бир ҳаракат бўлади", деди Байден ва Хитойнинг бундай ҳаракати "бутун минтақани беқарорлаштириши"ни таъкидлади. Тайвань 1949 йилда Чан Кай-ши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг қолдиқлари фуқаролар урушида мағлуб бўлиб оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади.
Ўшандан бери у ерда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикасининг байроғи ва бошқа баъзи атрибутлари сақланиб қолган.
ХХР расмий позициясига кўра, орол Хитойнинг провинцияларидан бири ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase