Ғарбда Россия тарғиботи иложи борича фойдаланишни бошлаган Z белгиси ҳақидаги ҳазилларни тобора кўпроқ эшитишингиз мумкин. Шу билан бирга, янги рамз Россия Федерациясининг ҳарбий ва ижтимоий-сиёсий барча жабҳалардаги "эпик муваффақиятсизликлар" синонимига айланди.
16 май куни тармоқда Z белгиси билан ўта махфий рус сунъий йўлдоши алоқада эмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ушбу янгиликни Россия Федерациясининг космик блогери Анатолий Зак маълум қилди.
29 апрель куни «Ангара-1.2» ракетаси сунъий йўлдошни Плесецк космодромидан қутбга яқин орбитага олиб чиқди. Яширин сунъий йўлдош "Космос-2555"деб номланди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги сунъий йўлдош учирилгандан бир соат ўтгач, у орбитага кирганини тасдиқлади.
Россиялик космоблоггер Закнинг айтишича, сунъий йўлдошни АҚШ космик кучлари радарлари жуда яқиндан кузатиб бормоқда. Айнан у Россия сунъий йўлдоши 14 майдан бери алоқада эмаслигини тасдиқлади, яъни у "вафот этган".
Блогернинг таъкидлашича, 14 май куни «Космос-2555» кун давомида алоқада бўлмаган. Бу шуни англатадики, у фаол эмас, ёки содда қилиб айтганда "вафот этган".
Америкалик астронавт Скотт Келли бу хабарга аллақачон жавоб берди. У Z белгисини - "эпик муваффақиятсизлик синоними" деб атади. Ўзининг твиттердаги саҳифасида астронавт Россиянинг Z белгиси узоқ вақтдан бери ҳарбий ваҳшийликлар ва жиноятлар билан боғлиқлигини ва энди Россия космик саноатининг муваффақиятсизлиги билан боғлиқлигини таъкидлади.
Апрелнинг охирида Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Z белгиси туширилган "Ангара-1.2" расмини жойлаганди. Лекин бу хабар ижтимоий тармоқ қоидаларини бузганлиги сабабли ўчириб ташланди.
Британиянинг Daily Mail нашри хабар қилишича, янги сунъий йўлдош ҳарбий бўлиб, у РФга Украини билан урушда ёрдам бериши лозим бўлган «разведкачи» сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Z белгиси эпик муваффақиятсизликлар синоними: Россия ҳарбий сунъий йўлдоши космосда "вафот этди"
29 апрель куни Россия Федерацияси космосга Z белгиси билан сунъий йўлдошни учирди, 14 майга келиб эса у билан алоқа йўқолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар