close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг ал-Ақсога ҳужуми оқибатида ўнлаб фаластинлик яраланди

Фаластин Қизил Ярим ой жамияти муқаддас жойда бир неча ҳафта давом этган зўравонликлардан сўнг Исроил полициясининг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди мажмуасига уюштирган рейдида камида 42 фаластинлик яраланди.

Тартибсизликлар Рамазон ойининг охирги жума куни содир бўлган. Қизил Ярим Ой жамияти жароҳатланганларнинг кўпчилиги "тананинг юқори қисми жароҳати" олганини, 22 кишининг шифохонага олиб кетилганини билдирди.
Исроил полициясининг маълум қилишича, яҳудийлар томонидан муқаддас саналган Ғарбий деворга ("Йиғи девори") "исёнчилар" тош ва фейерверклар отишни бошлаганидан кейин кучлар ҳудудга кирган.
Гувоҳларнинг айтишича, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар ишлатган.
Полициянинг маълум қилишича, уч киши, шундан иккитаси тош отгани учун ва бир киши "оломонни қўзғагани" учун ҳибсга олинган.
"Охирги бир соат давомида бу жой тинч, диндорлар [мусулмонлар] бемалол [ҳудудга] кириб келишмоқда", деди полиция.
Бироқ Исроил томонидан босиб олинган Шарқий Қуддуснинг бир қисми бўлган эски, девор билан ўралган Қуддус шаҳрининг марказида кескинлик сақланиб қолмоқда.
Охирги икки ҳафта ичида Исроилнинг ал-Ақсо қароргоҳига бостириб кириши оқибатида 300 га яқин фаластинлик яраланган.
Фаластинликлар орасида ал-Ақсонинг мақоми борасида алоҳида хавотирлар Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний босиб олинган Хеврон шаҳрида янги турар-жой қурилишига рухсат берганидан кейин пайдо бўлди.
Пайшанба куни Исроил Олий суди шаҳар марказида кўчманчилар учун 31 хонадонли олти қаватли турар-жой мажмуаси қурилишига яшил чироқ ёқди.
Суд ўз қарорини сўл қанот "Мир сейчас" гуруҳи ва Фаластин томонидан бошқариладиган Хеврон муниципалитети томонидан тақдим этилган лойиҳага қарши аризани рад этганидан кейин эълон қилди.
"Хеврондаги бу янги қурилиш йигирма йил ичида биринчи бўлиб Фаластин шаҳри ичида, кўп йиллар давомида армия томонидан ҳарбий база сифатида ишғол қилинган ва ҳозирда аҳоли пункти сифатида ташкил этилаётган ҳудудда амалга оширилмоқда", дейилади «Мир сейчас» баёнотида.
Аҳоли пункти қурилиши октябрь ойида бошланган.
Фаластинликлар ал-Ақсонинг келажаги ҳақидаги хавотирларининг далили сифатида Хевроннинг мақоми ва унинг марказидаги Иброҳимия масжидининг бўлинишини кўрсатмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase