close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москва минтақасида мусулмонларга байрам намозларини ўқиш учун 40 та вақтинчалик жой берилди

Москва минтақасида мусулмонлар учун 40 та вақтинчалик жой ажратилган, уларда мавжуд масжидлар ва намозхоналар билан бирга Қурбон ҳайити куни байрам намозлари ўқилади. Бу ҳақида Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.

Бу йил Рамазон рўзасининг тугаши, ҳайит байрами 2 майга тўғри келади. Россия пойтахтида 4 та масжид мавжуд бўлиб, улар мусулмонларнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас.
Москвадаги мусулмонлар жамоати вакиллари православларнинг қулайлиги учун қилингани каби, ибодатхоналар қуриш учун жойлар ажратиш илтимоси билан бир неча бор расмийларга мурожаат қилишган, аммо ҳар сафар рад жавобини олган.
Жой йўқлиги сабабли ислом динига эътиқод қилувчилар кўчада намоз ўқишга мажбур бўлиб, пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase