Фаластин гуруҳлари чоршанба куни Исроил билан зиддиятни муҳокама қилиш учун йиғилди, деб хабар берди "Гаарец" нашри, Исроил кучларининг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида намозхонларга такрорий ҳужумлари фонида.
Ҳамаснинг Ғазодаги раҳбари Яҳё Синварнинг айтишича, бошқа Фаластин гуруҳлари ракета учириш каби бир томонлама чоралар кўрмаслиги керак.
Синвар ўз идорасида Ғазодаги бошқа гуруҳларнинг юқори мартабали шахсларини қабул қилди ва улар ўртасида мулоқотга чақирди.
Учрашув ҳақида жамоатчиликка берилган маълумотлар чекланган эди, ҳушёр туриш мажбурияти бундан мустасно.
Хамас Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги зўравонликларга қарамай Ғазода ўзини хотиржам тутмоқчи бўлган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ғазо сектори исроилликлар томонидан кучли бомбардимонларга учраган, натижада 250 га яқин фаластинлик, жумладан ўнлаб болалар ҳалок бўлган эди. Ғазодан қилинган ракета ҳужумларида Исроилда ҳам 13 киши ҳалок бўлди.
Ғазо гуруҳлари яҳудийларнинг Песах байрами шанба куни тугаганидан кейин ҳам Исроил Ал-Ақсога ҳужумларини давом эттиришига ишонишларини айтди.
Фаластин Исломий Жиҳодининг юқори мартабали аъзоси Амад ал-Мадалал муҳокамадан сўнг, "Биз, Ғазодаги гуруҳлар, хавфсизлик ёстиғи бўламиз ва [Ал-Ақсо] масжидидаги ҳар кимни ҳимоя қиламиз", деди.
"Биз максимал даражада тайёргарлик ҳолатидамиз".
У, шунингдек, Фаластин ва Исроилдаги фаластинликларни Исломдаги учинчи муқаддас жой ҳисобланган Ал-Ақсони "ҳимоя қилишда давом этиш"га чақирди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра ва буни Хамас инсайдерларининг "Гаарец" нашри келтирган ҳисоботи тасдиқлайди, ҳаракат ҳозир Исроил билан зиддиятни истамайди. Аксинча, Ал-Ақсо масаласи халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳал қилинишини истайди.
Кўплаб мусулмон давлатлари, жумладан Иордания ва Туркия Исроил масжиди зўравонликларини қоралади.
Хамас Ғазодаги Фаластин гуруҳларини Исроилни ўзбошимчалик билан ўққа тутишдан огоҳлантирди
Чоршанба куни Хамас ҳаракати Ғазодаги бошқа қуролли гуруҳларни Исроилга ракеталар учирмасликка чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси