"Мен иккинчи Жаҳон уруши, Улуғ Ватан уруши тарихини сохталаштиришга уринишлар билан боғлиқ вазифаларни таъкидлайман. Биз бундай уринишларга қарши курашиш билан шуғулланадиган тарихчилар комиссиясини туздик", деди у.
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Европа ва чегарадош мамлакатларида нацизмга қарши курашчиларнинг "тарихни қайта ёзишга, қаҳрамонликларни ўчириб ташлашга қаратилган кампаниялар мавжуд". "Албатта, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг уддасидан чиққан масъулиятли давлатлар ва мамлакатлар сифатида биз бунга йўл қўймаслигимиз керак", - деб таъкидлади Лавров.
Лавров: МДҲ давлатлари Ғарбнинг тарихни қайта ёзишга уринишларига қарши курашади
Ғарб тарихни қайта ёзиш ва иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқиш кампаниясини бошлаб юборди, МДҲ давлатлари бунга қарши курашиш ниятида. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва МДҲ давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилиш маросимида айтиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси