Унга кўра, йиғилган маблағ 220 минг оилага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади. Киник инсонпарварлик акциялари нафақат Туркияда, балки ёрдамга муҳтож одамлар оғир шароитларда яшаётган бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилишини қайд этди.
Унинг эслатишича, умуман олганда, 2021 йилда Турк Қизил Ярим Ой жамияти 7,5 миллионга яқин кишига гуманитар ёрдам кўрсатган. “Бу йил хайриячилар ёрдами ва хайриялар туфайли 400 миллион лира йиғилди. Умид қиламизки, Рамазон ойида бу маблағлар кўпаяди. Шу тариқа, жорий йилда 8 миллион кишига ёрдам кўрсатишни режалаштирганмиз”, — деди жамият раҳбари.
Киникнинг айтишича, ёрдамни тақсимлашда 75 минг нафар кўнгиллилар иштирок этади, бевосита Қизил ярим ой жамияти ходимлари сони 12308 кишини ташкил қилади.
Туркия мусулмонлари Рамазон ойида ёрдамга муҳтож 8 миллион кишига ёрдам беради
Турк Қизил ярим ой жамияти мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан уюштирилган инсонпарварлик акциялари доирасида дунёнинг кўплаб давлатларида муҳтожларга ёрдам беради. Бу ҳақида Истанбулдаги матбуот анжуманида Туркия Қизил ярим ой жамияти раҳбари Керем Киник маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди