Суми вилоятида Украинага қарши жанг қилган Россия Федерациясининг 15-мотоўқчилар полкининг ҳарбий хизматчилари жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортди.
Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.
Қайд этилишича, душман Суми вилоятида фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бормаган. Шу билан бирга, қўшинларни қайта гуруҳлаш ва уларни Россия Федерацияси ҳудудига олиб чиқиш, олинган йўқотишлардан кейин жанговар самарадорликни тиклашда давом этди.
Босқинчилар шахсий таркибининг маънавий ва психологик ҳолати ниҳоятда паст, дейди ҳарбийлар.
“15-мотоўқчилар полкининг ҳарбий хизматчилари урушда қатнашишдан бош тортмоқда”, — дейилади хабарда.
Россия аскарлари Суми вилоятида жанг қилишдан бош тортди
Украинадаги босқинчилар шахсий таркибининг маънавий-психологик ҳолати ниҳоятда паст.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси