close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зеленский урушда тан жароҳати олган аскарлар ҳолидан хабар олди

Украина Давлат раҳбари Владимир Зеленский, Россиянинг Украинага қарши уюштирган ҳужумлари оқибатида тан жароҳати олган аскарлар ҳолидан хабар олди.

Украина Мудофаа вазирлиги томонидан мавзу ҳақида ёзма равишда берилган баёнотда, “Давлат раҳбари Владимир Зеленский Украинани ҳимоя қилган ярадор аскарлар ҳолидан хабар олишга борди”-деган ифодаларга ўрин берилди.
Давлат раҳбарининг ярадор аскарлар ҳолидан хабар олиш учун қайси касалхонага боргани ҳақида маълумот бўлишилмаган баёнотда, Зеленскийнинг ярадор аскарларга, “Болалар тезроқ тузалиб кетинг! Ҳамма учун энг яхши совға муштарак ғалабамиз бўлишига ишончим комил”-дегани қайд этилди.
Бошқа томондан Владимир Зеленский ўзининг Twitter саҳифасида Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Чехия Бош вазири Петр Фиала, Словакия Президенти Зузана Чапутова ва Руминия Президенти Клаус Ёханнис билан телефон орқали алоҳида-алоҳида мулоқот қилганини маълум қилди.
Зеленский Греция Бош вазири Кирякос Мичотакис билан ҳам телефон орқали мулоқат қилди.
Греция Бош вазирлик офисидан мавзу ҳақида берилган баёнотга кўра Зеленский ташаббуси билан бўлиб ўтган учрашувнинг энг асосий кун тартиби, Россиянинг Украинага қарши уюштирган ҳужумларининг салбий оқибатларига қарши курашиш усуллари бўлган.
Мичотакис мулоқат чоғида Грециянинг Украинага ёрдам юбориш ва украиналик қочқинларни қабул қилишни ўз ичига олган қўллаб-қувватлаш мазмунидаги сўзларини такрорлаган.
Украиналик грек фуқаролар истиқомат қилувчи ҳудудлардаги драматик вазият ҳам қўлга олинган мулоқатда Мичотакис, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти биносида чорасиз қолган Грециянинг Мариупол Бош консули ва бошқаларининг хавфсиз равишда минтақадан узоқлаштирилишига берган аҳамият ҳам билдирилди.
Зеленский бошқа постида Microsoft SAP ва Oracle халқаро технология ширкатларига мурожаат қилиб,
“Бундан буён ярим қарор ёки ярим ранглар имконсиз. Фақат оқ ва қора, яхши ёки ёмон бор. Ё тинчлик тарафдорисиз ёки украиналик болалар билан аёлларни ўлдириши учун қонли рус ҳужумларини қўллаб-қувватлайсиз. Microsoft, Oracle, САП, Россияга маҳсулот етказишни тўхтатинг ва уруш тугасин”,-деди.
АҚШнинг Microsoft технология ширкати 4-март куни Россиядаги барча маҳсулот ва хизмат сотишларини тўхтатганини, Oracle эса 3-март куни Украинадаги уруш туфайли Россиядаги фаолиятини кейингига қолдирганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия аскарлари 24-февралдан бери Украинага қарши ҳужум уюштирмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase