close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Бош вазири Зеленскийга Путиннинг шартларини қабул қилиш ва таслим бўлишни маслаҳат берди — Jerusalem Post

Исроил бош вазири Нафтали Беннет Украина президент Владимир Зеленскийга урушни тўхтатиш учун Россиянинг талабларини қабул қилишни маслаҳат берди, деб хабар қилади Jerusalem Post.

Исроил ҳукуматидаги манба Зеленский Беннеттнинг маслаҳатига амал қилишдан бош тортганини айтди.
Манбага кўра, Беннет Зеленский билан телефон орқали суҳбат ўтказиш ташаббускори бўлган ва унинг давомида у: “Агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда, халқим ҳаёти ҳақида ўйлаган бўлардим ва бу таклифни қабул қилган бўлардим”, деб айтган.
Украина президентининг жавоби қисқа бўлди: “Мен сизни эшитдим”.
Нашрнинг қайд этишича, Беннеттнинг сўзлари Зеленский ва унинг атрофидагиларга ёқмаган.
"Беннет бизга таслим бўлишни айтди ... Биз буни қилмоқчи эмасмиз. Биз биламизки, Путиннинг таклифи фақат бошланиши”, — деди расмий.
Нафтали Беннет сўнгги кунларда Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги келишувда воситачи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда. У Москвага ташриф буюрган ва у ерда Владимир Путин билан музокаралар ўтказган ва Зеленский билан бир неча бор телефонда гаплашган. Ушбу воситачилик ҳаракатлари ҳали аниқ натижа бермади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase