close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

20 минг хорижлик Украинада рус босқинчиларига қарши курашишга тайёр

20 минг хорижлик кўнгилли Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши пайтида у билан жанг қилиш ниятида.

Украина президенти офисидан НВга 6 март ҳолатига кўра хорижлик кўнгиллилар томонидан қанча ариза топширилгани маълум қилинди.
Украинанинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, 3000 дан ортиқ америкалик Хорижий легионга қўшилиш учун ариза топширган. Улар орасида қуролли кучлар фахрийлари ҳам бор.
Маълум қилинишича, Мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармаси қошида Халқаро легионнинг алоҳида махсус бўлинмаси ташкил этилган бўлиб, унинг ҳарбийлари Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши шароитида жанговар топшириқларни бажаришга киришган.
Аввалроқ Ироқ ва дунёнинг бошқа қайноқ нуқталарида ҳарбий амалиётлар қатнашган фахрийлар ҳам Украинага босқинчиларга қарши курашда ёрдам беришга тайёр экани хабар қилинганди.
Президент Владимир Зеленский янги бўлинма – Украина ҳудудий мудофааси халқаро легиони тузилганини эълон қилди. У Россия тажовузини қайтаришда иштирок этишга тайёр хорижликлардан иборат бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase