close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рус босқинчилари 10 мингдан ортиқ одам ва бир неча юз танкни йўқотдилар

КИЕВ. 5 март. УНН. Украинага бостириб кириш бошланганидан бери Россия Федерациясининг умумий жанговар йўқотишлари тахминан 10 мингдан ортиқ кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби хабар бермоқда, деб ёзади УНН.

Тафсилотлар

Хусусан, Украина Қуролли кучлари Бош штабининг сўзларига кўра, 24 февралдан 5 мартгача душманнинг умумий жанговар йўқотишлари тахминан қуйидагиларни ташкил қилади:

* шахсий таркиб - 10 минг кишидан ортиқ,
* танклар ‒ 269 та,
* ББМ - 945 та,
* артиллерия тизимлари - 105 та,
* РСЗО - 50 та,
* ҳаво ҳужуига қарши мудофаа воситалари - 19 та,
* самолет - 39 та (аниқлаштириляпти),
* вертолет - 40 та (аниқлаштириляпти),
* автомобиль техникаси - 409 та,
* енгил тезюрар катерлар - 2 та,
* ёқилғи цистерналари – 60 та,
* оператив-тактик даражадаги учувчисиз учиш аппаратлари – 3 та.
Қайд этилишича, маълумотлар аниқлаштириляпти. Ҳисоб-китоб қизғин жанговар ҳаракатлар туфайли қийинлашган.
Қушимча маълумотлар
Украина Мудофаа вазири Алексей Резников 5 март куни хабар берганидек, украиналикларнинг қаршилиги ва ҳужуми суръатининг пасайиши туфайли Россия тактикани ўзгартирмоқда. Украинадаги душманнинг ҳарбий ресурслари тугамоқда, кейин логистика коллапси бўлади, деди вазир.

Манба: УНН

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase