close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина ҳукумати Запороже АЭС бошқарувини назорат қиляпти

Бу ҳақда Суспилне телеканали эфирида ички ишлар вазири маслаҳатчиси Вадим Денисенко маълум қилди.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, АЭС периметри рус босқинчилари томонидан назорат қилиняпти. Шунингдек, у тунги жангларда Украина Миллий гвардиясининг уч аскари ҳалок бўлганини таъкидлади. “Энергодардаги вазият динамик равишда ўзгармоқда. Маълумотлар мунтазам янгиланиб турибди», - деди Денисенко.
Аввалроқ Энергоатом Запорожье атом электр станциясига қилинган ҳужумни қайтариш чоғида уч украиналик ҳарбий ҳалок бўлгани, икки нафари яралангани ҳақида хабар берган эди. 4 мартга ўтар кечаси АЭСда ёнғин бошланган жанглардан сўнг босқинчилар маъмурий бино ва станцияга кириш эшигини эгаллаб олишди.
Россия қўшинлари томонидан қўлга олинганидан сўнг, №1 энергия блокининг реактор бўлими биноси шикастланган ва ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш учун қуруқ омбор жойлашган ҳудудга иккита снаряд тушган. Запороже АЭС ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станциясидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase