close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Spiegel: Германия 25 млрд евро миқдорида россияликларнинг активларини музлатиб қўйиши мумкин

Германия ҳукумати РФга қарши санкцияларнинг иккинчи пакети доирасида 25 млрд евро миқдорида россияликларнинг активларини музлатиб қўйиши мумкин.

Бу ҳақида жума куни Der Spiegel нашри мамлакат ҳукуматидаги манбалариг таяниб маълум қилди.
Активлар фирмалардаги улушларни, қимматли қоғозлар ва банк омонатларини ўз ичига олади. Нашрнинг хабар беришича, биргина 2019 йилнинг ўзида Россия компаниялари ва хусусий тадбиркорларининг Германияда инвестициялари 8,9 млрд еврони ташкил қилган. Der Spiegel таъкидлашича, охирги пайтда россияликлар Германия шаҳарларида фаоллик билан уй ва хонадонларни сотиб олган.
Бундан ташқари, нашр ўз маълумотларига кўра, Россия Федерацияси Марказий банки Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилмаслигини маълум қилди. Der Spiegel ёзишича, келишилган чекловларда, масалан, Россия банкларининг Германиядаги шўъба корхоналари ҳам ҳисобга олинмайди, улар ўз бизнесларини давом эттиришлари мумкин. Ҳукумат доираларида нашрнинг таъкидлашича, Ғарб Украинадаги можаро кескинлашган тақдирда санкцияларни кучайтириш имкониятларини сақлаб қолиш ниятида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase