close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия стратегик кучлари машқларида баллистик ва қанотли ракеталарни учирди

Бугун Россия президенти Владимир Путин раҳбарлигида стратегик қўшинларининг режа асосида белгиланган машғулотлар ўтказилди.

Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко машқларни Кремлдан кузатишди.
Россия мудофаа вазирлиги стратегик кучларнинг машқлари тафсилотларини эълон қилди:

• "Кинжал" гипертовушли аэробаллистик ракеталари муваффақиятли учирилди.
• Шимолий ва Қора денгиз флотларининг кемалари ва сув ости кемалари денгиз ва ердаги нишонларга қарата “Калибр” қанотли ракеталари ва “Циркон” гипертовушли ракеталари учирилди.
• “Капустин Яр” полигонидан “Искандар” қанотли ракетаси учирилди.
• Камчаткадаги “Кура” полигонига қарата “Плесецк”дан “Ярс” қитъалараро баллистик ракетаси учирилди.
• Ту-95МС узоқ масофали стратегик ракета ташувчиларидан учирилган қанотли ракеталар “Пембой” ва “Кура” полигонларидаги нишонларни яксон қилди.
• Баренц денгизидан “Карелия” атом сув ости кемасидан “Синева” баллистик ракетаси “Кура” полигонига учирилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase