Пойтахт масжидларида ўқитиладиган ўқув дастури Татаристон муфтийлиги ва Хофиз Қуръон Ғусмон ибн Ғаффон КИУ томонидан тайёрланди. Махсус курслар Қуръонни "нолдан" ўрганишни таъминлайди: араб алифбосини ўзлаштиришдан Муқаддас Китобни ўқиш қоидаларигача. Курслар ҳафтасига 2 марта икки ой давомида ўтказилади. Машғулотлар Ражаб ойининг биринчи кунидан бошланади, яъни 2 феврал Қозон шаҳридаги олтита масжидда Қуръон-ҳофиз маркази мутахассислари иштирокида.
Курсни муваффақиятли тамомлаган талабаларга сертификатлар топширилади. Тадбир Волга Булғориясида ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилмоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадисларида: “Ражаб – экин экиш, Шаъбон – суғориш, Рамазон – ўрим-йиғим вақти”, дейилган. Бу ҳадисда айтилишича, мусулмонлар Рамазонга 2 ой олдин тайёргарлик кўра бошлайдилар. Шу билан бирга, Рамазон Қуръон ойи ҳисобланади, чунки ўша пайтда унинг юборилиши бошланган. Шунинг учун мусулмонлар муқаддас Рамазон ойида Қуръонни тўлиқ ўқишга ҳаракат қилишади. Шу муносабат билан Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси диндошларини келаётган Рамазон Шариф ойини Қуръон ўқишга бағишлашга чақиради.
Қуръон ўқиш дарслари бўйича барча саволларни Габдрашит ҳазрат Фаизовга 89033062591 телефон орқали бериш мумкин.
Рамазон ойи арафасида Қозондаги масжидларда Қуръон ўқиш ўқитилиши бошланади
Муқаддас Рамазонга роппа-роса 2 ой қолганда Қозон масжидларида ҳамма учун “Нолдан Қуръонгача” бепул курслари бошланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси