close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Президент Эрдўған коронавирусдан тузалди

Туркия раҳбарининг COVID-19 га топширган тести салбий натижа берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған охирги икки кун ичида топширган коронавирус мавжудлигини текшириш учун ПЦР-тест натижалари салбий бўлиб чиқди. Бу ҳақида АА мухбирига давлат раҳбарининг даволовчи шифокори, профессор Серкан Топалўғлу маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, президент Эрдўған яқин вақт ичида, эҳтимол, эртага одатий иш режимига қайтиши мумкин.
Топалўғлу давлат раҳбарида охирги бир неча кун давомида ҳеч қандай касаллик аломатлари қайд этилмагани, унинг рафиқаси Эмине Эрдўғанда эса «жуда енгил аломатлар» қайд қилинганини айтган.
Президент Эрдўғаннинг ўзи ҳам Твиттерда тегишли баёнот бериб, охирги икки кун давомида унинг таҳлил натижалари салбий бўлганлигини қайд қилган.
«Бизни бутун мамлакат ва дунёнинг турли қисмларидан дуолари ва ажойиб хабарлари билан қўллаб-қувватлаган ака-ука ва опа-сингилларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман», - деб ёзди Туркия раҳбари.
Айни пайтда, Туркия АП алоқалар бўйича бошқармаси раҳбари Фахреттин Алтун ўзининг Твиттердаги саҳифасида Эрдўған COVID-19 дан тузалгани ва 11 февраль, жума кунидан бошлаб одатий режимда иш бошлашини тасдиқлади.
5 февраль куни Туркия президенти коронавирусга чаингани ҳақида Twitter орқали маълу қилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase