close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» Афғонистонда иккита раҳбар лавозимига дастлабки икки аёлни тайинлади

«Толибон» ҳаракати раҳбарияти Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери биринчи марта раҳбар лавозимларга аёллар тайинлангани ҳақида хабар берди.

РБК маълум қилишича, ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забихулла Муджахид ўз Twitter аккаунтида шундай баёнот берди.
«Вазирлар маҳкамасининг вақтинчалик раҳбари фармони билан доктор Малалай Рахим Кобулдаги «Малалай» ихтисослашган туғруқхонаси – мамлакатда ушбу турдаги ягона акушерлик-гинекология муассасаси директори этиб тайинланди», — дейилади хабарда.
Ўз навбатида, доктор Ариан пойтахтнинг Шахрар даҳасида гинекология клиникаси директори этиб тайинланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase