close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Митрополит Александр қозоғистонликларни ҳар қандай фитна ва иғволарга учмасликка чақирди

Қозоғистон ва Астана митрополити Александр қозоғистонликларга мамлакатда юзага келган вазият муносабати билан мурожаат қилди, хабар беради Zakon.kz.

Бугун биз учун она уйимиз - муборак Қозоғистон ичида ички низо қўзғалишини зудлик билан тўхтатишдан муҳимроқ нарса бўлиши мумкин эмас", - деди митрополит ўз мурожаатида.
Тарих сабоқлари ва бир қатор мамлакатларда содир бўлган сўнгги воқеалар шуни кўрсатадики, ўзаро низолар доимо сиёсий тузумни йўқ қилиш ва иқтисоднинг бутунлай таназзулга учраши билан таҳдид қилади. Бундай ҳолларда халқнинг ўз ҳаётини анъанавий ахлоқий, маънавий ва маданий қадриятлар асосида ташкил этиш қобилияти ва имкониятида намоён бўладиган ҳақиқий суверенитетини йўқотишнинг реал хавфи мавжуд.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Токаевга эргашиб, барчангизга мурожаат қиламан – ўйлаб иш қилинг ва оқиллик намойиш этинг, ичкаридан ва ташқаридан келаётган ҳар қандай фитналарга берилманг. Ким низоларни қўзғатса, ўзаро адоват уруғини сепса, одамларни қонунни бузишга, қон тўкишга ундаса, ўз қалбига катта гуноҳ қабул қилади. Ака-ука адоватда бўлиб, бир-бирини йўқ қилиб, ярадор қилиб, халқнинг ҳаётийлигини заифлаштирганда ғалабани фақат шайтон нишонлаши мумкин. Астана ва Қозоғистон митрополити Александр
Давлат раҳбари намойишчиларга ишонч ва мулоқот йўлига қайтиш бўйича эзгу таклиф билан мурожаат қилди. Мустақил Қозоғистон келажаги учун бу даъватга амал қилиш ва ҳар қандай низоларни қўзғатишни бас қилиш керак.
Мен қарор қабул қилиш уларга боғлиқ бўлган барчага мурожаат қиламан: душманлик тўқнашувини тўхтатинг, тинчлик ва адолат ўрнатиш учун ҳақиқий музокараларга киришинг. Ўзаро курашда ғолиб бўлиши мумкин эмас, одамлар ҳаётидан қимматроқ бўлган сиёсий ютуқлар бўлиши мумкин эмас. Митрополит Александр
“Бугун жонажон Қозоғистонимиз фаровонлиги ва мамлакатимизнинг замонавий дунёда тутган ўрни бизнинг қўлимизда”, деб таъкидлади дин арбоби ва барча православларни заминимизда тинчлик ва ҳар қандай фуқаролик низоларининг олдини олиш учун ибодат қилишга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase