Аввалроқ Жонс Хопкинс университети мусулмон талабалар уюшмаси университет маъмуриятига университет ошхонаси менюсига ҳалол таомларни киритиш, намозхонанинг носоз эшигини алмаштириш ва Имом топишни тезлаштириш илтимоси билан мурожаат қилган эди.
Бир неча ой ўтди ва университет мурожаатга ҳеч қандай жавоб бермади. Мусулмонлар ҳамжамияти Мериленддаги Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгаш (CAIR) офисига мурожаат қилишга қарор қилди ва ҳуқуқ ҳимоячилари университетга диний озчиликнинг шикояти ҳақида эслатдилар, деб хабар беради The Baltimore Banner га ҳавола қилган ҳолда IslamNews.
Мериленд штатидаги CAIR директори Зайнаб Чаудри хилма-хиллик ва инклюзивлик бўйича проректор Чарлз Лу билан боғланди ва у барча сўровлар бажарилишига ишонтирди - эшик алмаштирилади, ҳалол таомлар менюга киритилади ва имом топиш давом этади.
"Ушбу қадамлар талабалар ташкилотларининг эҳтиёжлари университет учун устувор вазифа эканлигини кўрсатади", деб изоҳ берди Чаудри.
Жонс Хопкинс университети мусулмон талабаларни тушкунликка туширмади
Балтиморлик мусулмон инсон ҳуқуқлари фаоллари Жонс Хопкинс университетининг мусулмон талабаларнинг мурожаатига муносабатини мамнуният билан кутиб олди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш