Аҳолиси 420 миллион кишидан иборат бўлган араб дунёси тўйиб овқатланиш имконига эга эмас, умумий ҳисобда охирги 20 йил ичида араб мамлакатларида очликдан азият чекаётган одамлар сони 91,1%га ўсди. Бу ҳақида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги дастури (ФАО) ҳисоботида маълум қилинди
Бунинг асосий сабаблари қаторида қуролли низолар, чўзилиб кетган иқтисодий инқирозлар, ижтимоий кескинликлар ва «бошқа изтироблар» ҳисобланади.
«Ўтган йили минтақа аҳолисининг учдан бир қисми – 141 млн киши, яъни бир йил олдингидан 10 млн киши кўпроқ, озиқ-овқат хавфсизлигининг ўртача ёки кучли етишмаслиги муаммосига дуч келди, — дейилади ҳисоботда.
Ҳужжатга кўра, қуролли низолар чўзилиб кетган Яман ва Сомалида энг кўп одамлар тўйиб овқатланмайди.
«Аввалгидек, минтақада очликнинг асосий сабабларидан бири низолар бўлиб турибди, бу низолар қамраб олган мамлакат ва минтақаларда 53,4 млн киши – низолардан холи мамлакатлардан кўра олти баравардан ортиқ аҳоли яшайди», — деди ФАО бош директорининг ўринбосари, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий вакил Абдул Ҳаким ал-Ваер.
Жорий йил якунларига кўра, сезиларли ўзгаришлар кутмаслик керак, чунки «очликнинг тарқалишига хизмат қиладиган асосий омиллар вазиятни оғирлаштиришда давом этяпти».
Араб дунёси аҳолисининг учдан бир қисми очликдан азият чекяпти
БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, охирги 20 йилда араб дунёси мамлакатларида очликдан азият чекаётган одамлар сони 91,1%га ўсди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси