Исроил полициясининг хабар беришича, Эски шаҳарда қуролли ҳужум қилишга уриниш бўлган. Воқеа натижасида икки фуқаро ва икки полициячи яраланган.
Берилган маълумотга кўра, ҳужум қилган шахс жойида йўқ қилинган ва ҳудудга қўшимча кучлар жалб қилинган.
Исроилнинг KAN жамоат телерадиокомпанияси, ўз навбатида, яраланган фуқаро шахсларнинг бири касалхонада вафот этганлигини маълум қилди. Kanal 12 маълумотларига кўра, касалхонада вафот этган шахс – исроиллик кўчкинди.
Маҳаллий ОАВ таъкидлашича, ҳужум фаластинлик томонидан содир этилган ва у воқеа жойида ўлдирилган.
Шу билан бир пайтда, воқеа шоҳидларининг айтишича, Исроил полицияси ал-Ақсо масжиди ва Эски шаҳарга кириш йўлларини тўсиб қўйган.
Исроил полицияси Шарқий Қуддусда аластинликни ўлдирди
Исроил полицияси Шарқий Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида ўт очиши оқибатида бир нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси