Татаристон кўчаси 25/117 уйдаги фавкулодда воқеа рўй берди. Газ чиқиши туфайли рўй берган портлаш тўлқини оқибатида олтита хонадон вайрон бўлди. Вайроналар остидан бир неча киши чиқариб олинди, уларнинг орасида 21 ёшли қиз, 16 ва 10 ёшдаги болалар, шунингдек, портлаш рўй берган хонадон эгаси, 70 ёшли Владимир Р. бор эди. ОАВ маълумотларига кўра, вайроналар остида ҳаммадан узоқроқ қолиб кетган қизнинг ҳаётини шифокорлар сақлаб қола олмади.
Пенсионернинг аҳволи оғир деб баҳоланяпти. Уни сунъий нафас олиш аппаратига уланган, санавиация ёрдамида Қозондаги республика касалхонасига етказиш режалаштирилган.
Маҳаллий ОАВ Владимир Р. алкоголизмга берилган бўлиб, наркодиспансерда ҳисобда турганлигини эътибор қаратмоқда. Бундан ўн йиллар олдин газ учун пул тўланмаганлиги сабабли унинг хонадондан газ узиб қўйилгани маълум бўлди. Бироқ хонадон эгси газ тармоғига рухсатсиз уланиб олиб, яширин равишда газдан фойдаланишда давом этган, деб ёзади “Челнинские известия”. Шунинг учун терговчилар портлашга ичкиликбоз пенсионер сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шу билан бирга, сифатсиз газ таъминоти хизматларини кўрсатилгани ҳақидаги версия ҳам тилга олинган.
SHOT телеграм-каналининг кўрсатишича, Владимирнинг портлаш оқибатида қизи ҳалок бўлган қўшниси Галина З. билан низолари бўлган. Пенсионер аёлни уй-жой билан боғлиқ фирибгарликда айблаган ва мунтазам равишда унинг устида полицияга аризалар ёзган, лекин у ерда жиноий иш очиш рад қилинган.
Набережные Челнидаги портлаш ишида "алкогол версияси" пайдо бўлди
Набережные Челнида ёш қиз ҳалок бўлган ва иккита бола жароҳатланган турар-жой ишдаги портлаш ҳақидаги иш бўйича тергов давом этяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси