close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистон муфтийси "кальмар ўйини"ни қоралаб чиқди

Доғистон муфтияти охирги пайтда оммалашган Жанубий Кореянинг «Кальмар ўйини» сериалини қоралаб чиқди.

ФАН диний ташкилотнинг маориф бўлими ходими Муса Магомедовга таяниб хабар қилишича, муфтият фильм қаҳрамонлари бир-бирини қанчалик осонлик билан ўлдиришини қоралади. «Айтиш жоиз бўлса, осон қотиллик қилиш тарғиб этилмоқда. Бу сериалда одамлар оддий болалар ўйинини ўйнайди, лекин мағлубият учун уларни ўлдиришади. Бу ҳатто катта ёшдаги одамлар учун ҳам кутилмаган ҳолат, бу «осон қотиллик» тарғиботи оммага кириб бориб, боаларга ҳам етиб бормоқда», — дейди Магомедов.
Йирик пул мукофоти учун омон қолиш шарти бўлган шафқатсиз ўйин ҳақида ҳикоя қиладиган «Кальмар ўйини» АҚШ да уч ҳафта давомида Netflix топ-рейтингидан ўрин олиб, платформа тарихида инглиз тилида бўлмаган энг оммавий лойиҳага айланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase