close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Турк лираси курс тарихий минимумни янгилади

Туркия лираси курси жорий йил бошидан бери тобора қадрсизланиб бормоқда. Бугунги кунда турк валютасининг қиймати минимал даражага тушиб, долларга нисбатан 9.35 ни ташкил қилди. Россия валютасига хисоблаганда лира тахминан 7.6 рублга тенг. 2021 йил бошидан буён у ўз қийматининг 20 фоизини йўқотди.

Мамлакат президенти Ражаб Тайиб Эрдўған бир неча бор монетар сиёсатни юмшатишга чақириб, Марказий Банк бошқарувидаги расмийларни ўзгартирди. Айни пайтда келажак учун прогноз қилиш қийин ва вазият беқарор бўлиб қолмоқда, айниқса, пайшанба куни Марказий банкнинг монетар сиёсат қўмитасига учта янги одам тайинланганидан кейин. Кўпчилик мутахассислар сўнгги ойларда Марказий банк сиёсатининг сустлиги ва мантиқий эмаслигини қайд этиб, қарорларни бўлим иқтисодчилари эмас, балки Эрдўған ва унинг атрофидагилар қабул қилишига ишонмоқда, дея хабар бермоқда "Ал-Жазира".

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase