close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қочишга улгурмаган жангарилар котиби Фаҳим Дашти ҳалок бўлди

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, у шунингдек, «Афғонистон ислом жамияти» партиясининг кўзга кўринган аъзоси бўлган.

Қаршилик кучларининг расмий вакили Фаҳим Дашти Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон» билан тўқнашувлар давомида ҳалок бўлган, деб хабар қилади ЭК агентлиги Reutersга таяниб.
Фаҳим Дашти Маъсуднинг отаси Аҳмад Шоҳ Маъсудни ўлдирган ҳудкуш-террорчининг ҳужумидан омон қолганди. У мазкур ҳудуддан асосий янгиликлар манбаларидан бири эди. «Толибон» га қарши фронт оилгани ҳақида Twitter даги хабар унга тегишли эди.
Унинг сўнгги хабарларидан бири Панжширда қўзғолончилар «Толибон»ни мағлубиятга учратгани ҳақидаги маълумотлар эди.
Айни пайтда Афғонистондан зиддиятли маълумотлар олинмоқда. «Толибон» вакиллари  Панжшер вилоятини бутунлай қўлга олганликларини хабар қилишди. Тоғли ҳудудлардаги расмий ҳукуматга қарши жангариларни таъқиб қилиш давом этмоқда.
Қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Маъсуд бу гапларни инкор этиб, «Толибон»нинг можарони тинч йўл билан ҳал этиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги таклифларини маъқуллашини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ томонлар музокарага бир неча бор уриниб кўришган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраган. Томонлар бу муваффақиятсизликларда бир-бирларини айблашди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase