"Хитой бизнинг асосий ҳамкоримиз, у биз учун асосий ва ажойиб имконият яратади, чунки у мамлакатимизни инвестициялаш ва қайта тиклашга тайёр", – деди у.
Мужоҳид Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» иқтисодий лойиҳаси ҳақида ижобий фикр билдириб, шу тариқа Пекин «қадимги Ипак йўли»ни тикламоқда, деди.
Мужоҳид, шунингдек, «Толибон» Пекиннинг Афғонистон тоғ-кон саноатини тиклашда ёрдам кўрсатишидан умид қилаётганни таъкидлади.
"Бизда хитойликлар ёрдамида қайта тикланиши ва модернизация қилиниши мумкин бўлган бой мис конлари бор. Хитой бутун дунё бозорларига бизнинг дарвозамиз", - дея хулоса қилди у.
Аввалроқ Пекин Афғонистондаги вазият барқарорлашиб, мамлакатда "бағрикенг ҳукумат" тузилгач, «Толибон» билан музокара қилишга тайёр эканини айтганди.
Шу кунларда Хитой ТИВ хабар қилишича, Хитой ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси У Цзянхао «Толибон»нинг Қатардаги сиёсий идораси директори муовини Абдул Салом Ҳанафий билан телефон орқали гаплашган. У Цзянхао фикрича, Афғонистондаги вазият туб ўзгаришларга юз тутган ва Афғонистон келажаги тақдири яна афғон халқи қўлида". Дипломатнинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо ҳурмат қилган ва бутун афғон халқига нисбатан дўстона сиёсат олиб борган. У Афғонистон "имкон қадар тезроқ тинчлик ва барқарорликка эришади, гўзал мамлакатни барпо этади", деб умид билдирди.
Ҳанафий, ўз навбатида, Хитойни "ишончли дўст" деб атади ва толиблар "Афғонистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга содиқ қолишга тайёр ва ҳеч қачон Хитой манфаатларига таҳдид солиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишга имкон бермайди, шунингдек, Афғонистондаги Хитой муассасалари ва ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш учун самарали чоралар кўради" деди."Толибон" вакилининг қўшимча қилишича, Афғонистон ҳукумати Хитойнинг "Афғонистон ва минтақа тараққиёти ва равнақига ҳисса қўшадиган" «Бир камар - бир йўл» дастурини қўллаб-қувватламоқда ва у билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
«Толибон» Хитойни ўзининг бош ҳамкори деб эълон қилди
Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олган «Толибон» ҳаракати Хитойни ўзининг бош ҳамкори сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида «Толибон» вакили Забихулла Мужоҳид Италиянинг Repubblica газетасига берган интервьюда маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш