close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида балет мактаби пайдо бўлиши мумкин

Лондондаги мусулмон балет мактаби болалар учун бундай таълим муассасалари очилишидан манфаатдор бўлган бир қатор исломий мамлакатлардан сўровлар олди.

Grace & Poise академияси Лондон аҳолисига исломнинг энг консерватив талқинига риоя қилган ҳолда қизларни балетга ўқитиш бўйича хизматлар таклиф қилади – классик рақс ҳаракатлари мусиқа остида эмас, балқи қўшиқлар садоси остида ўргатилади, деб хабар беради ArabNews.
Шеърий асарларни балет мактаби асосчиси, исломни онгли ёшида қабул қилган дипломли рақс ўқитувчиси Мэйси Александра Байерс ёзади.
 «Биз балетнинг мусулмонлар жамиятида ҳам тарқалиши учун уни мусулмон мамлакатларда кенгайтириш ниятидамиз ва Саудия Арабистони бизнинг рўйхатимиздан аниқ ўрин олган. Биз Малайзия каби мамлакатлардан сўров олдик ва энди максимал равишда кенгайтиришга ҳаракат қиламиз», – изоҳ беради 26 ёшли Байерс.
Хуллас, «Балет каби машғулотлар орқали жисмоний, ақлий, эмоционал ва ижтимоий ривожланишда катта фойда оладиган болалар кўп» экан важи билан, бу соҳани ривожлантиришмоқчи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase