close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой биринчи марта одамнинг H10N3 парранда гриппига чалиниш ҳолати ҳақида маълум қилди

Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясидан 41 ёшли эркак 28 апрель куни касалхонага ётқизилди, 28 майда эса унда H10N3 вируси – илгари одамлар унга чалинмаган парранда гриппи штамми ташхиси қўйилди.

Пекин миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг хабар беришича, Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясидан 41 ёшли эркак H10N3 номи билан машҳур бўлган ноёб парранда гриппи штамми тасдиқланган биринчи беморга айланди. Хитойда турли парранда гриппи штаммлари жуда кўп ва уларнинг айримлари баъзида одамларга – одатда, парранда билан ишлайдиганларга ҳам юқади. H10N3 инсонлар орасида осон тарқалиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Эркакнинг касалликни қандай юқтириб олгани ҳақида тафсилотлар очиқланмади. Унинг аҳволи ҳозир барқарор ва у касалхонадан чиқишга тайёрланмоқда. У билан яқин бўлганлар орасида ўтказилган текширув оқибатида бошқа ҳеч қандай ҳолат аниқланмади.
H10N3 патогенлиги паст ҳисобланади, яъни паррандаларда нисбатан камроқ жиддий касалликларга олиб келади ва кенг миқёсли эпидемияга олиб келиши эҳтимоли жуда паст.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase