close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳар 4 дақиқада ўлим ва тинимсиз ёнаётган жасадлар

  • Сешанба, Апр 27 2021
  • Муаллиф 

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганларнинг кунлик кўпайиши кетма-кет тўртинчи кун учун рекорд ўрнатмоқда: охирги кун давомида мамлакатда 349,6 мингта янги ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ушбу кўрсаткич COVID-19 пандемияси бошланганидан буён мамлакатда қайд этилган энг юқори кўрсаткичга айланди. Бош вазир Нарендра Модининг айтишича, Ҳиндистонни “коронавирус бўрони” ларзага солди. Инфекцияга чалинганларнинг сони кескин ошгани сабабли у барча фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва эмланишга чақирди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Нью-Деҳлида ҳар тўрт дақиқада бир киши коронавирусдан вафот этмоқда. Бутун мамлакат бўйича ҳар куни COVID-19 дан икки мингга яқин ўлим қайд этилади.
Ҳиндистон бир неча кундан бери COVID-19 кунлик касалланишлар сони бўйича дунё рекордини ўрнатмоқда. Ҳозирда мамлакатда ҳар тўрт кунда бир миллионга яқин одам касалликни юқтириб олиши кузатилмоқда. Кўп сонли ўлим туфайли маҳаллий крематория печлари эрий бошлаган. Ғарбий Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги газ ва ўтин ёқадиган печларнинг металл қисмлари жасадларнинг узлуксиз ёниши натижасида деформацияга учраган.
Пандемия бошланганидан бери Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 16,96 миллионга этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase