Нашр маълумотларига кўра, 9 апрель куни Бағдодда Ироқ Бош вазири Мустафо Каземи воситачилигида ўтказилган музокаралар 2016 йилдан бери икки давлат ўртасидаги «илк муҳим сиёсий мунозаралар» ҳисобланади.
Манбаларга кўра, музокараларда «Ансор Аллоҳ» ҳаракатининг (хусийлар) Саудия ҳудудида ҳужумлари мавзуси киритилган ва «ижобий» бўлган. Саудия Арабистони делегациясига Бош разведка хизмати раҳбари Холид бин Али ал-Ҳумайдон бошчилик қилди. Манбаларнинг маълум қилишича, музокараларнинг кейинги босқичи келаси ҳафтага мўлжалланган.
Таъкидланишича, музокаралар АҚШ президенти Жо Байденнинг ядровий битимни тиклаш ва минтақадаги кескинликларни камайтиришга уринишлари фонида бўлиб ўтган. Эрон ва Саудия Арабистони музокара столига ўтирганига таъсир қилган яна бир омил - бу Ямандаги олти йиллик урушни тугатиш истаги, шунингдек, "Қироллик билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга ваъда берган Байден маъмуриятининг илтифотига сазовор бўлиш", деб ёзади Financial Times.
Газета келтириб ўтган бир расмийнинг баёнотига кўра, «музокаралар жадал бормоқда, АҚШ музокаралари (ядровий битим бўйича) ҳам тезроқ ҳаракатланаётгани, шунингдек, хусилар ҳужумлари туфайли жадаллашган».
Бунда, газетанинг таъкидлашича, Саудия Арабистони расмийси Эрон билан музокаралар ўтказганини рад этди. Ироқ ва Эрон ҳукуматлари изоҳ беришдан бош тортди.
Саудия Арабистонидаги машҳур шиа хатиби Нимр Ал-Нимрнинг қатл этилиши сабабли унинг Теҳрон ва Машҳаддаги дипломатик миссияларига ҳужумлар уюштирилгач, Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни 2016 йилнинг январида узган эди. Сунний араб дунёси етакчиларидан бири саналган ар-Риёд билан ҳамжиҳатлик туфайли Баҳрайн, Судан ва Жибути ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни тўхтатган.
Саудия Арабистони ва Эрон муносабатларни тиклаш бўйича музокаралар бошлашди
Саудия Арабистони ва Эроннинг юқори лавозимли расмийлари беш йил аввал узилган дипломатик алоқаларни тиклаш учун тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси