Принтер учун

Жаҳон ҳижоб куни онлайн режимида нишонланади

Кўплаб мамлакатларда COVID-19 пандемияси пасаймаганлиги сабабли амал қилаётган чеrловлар туфайли Жаҳон ҳижоб кунига бағишланган тадбирларнинг аксарияти онлайн форматида бўлиб ўтади. Турли динларга эътиқод қиладиган ва турли миллатларга мансуб аёллар #WorldHijabDay нишонлайди ва мусулмон хотин-қизларни қўллаб-қувватлашини намойиш этади.

Шу кунга бағишланган конференция Facebook ва YouTube LIVE @WorldHijabDay да 8:00 дан 21:15 гача бўлади. «Биз Жаҳон ҳижоб кунига бағишланган, 2021 йил 1 феврал, душанба куни бўлиб ўтадиган виртуал конференция ҳақида эълон қилишдан хурсандмиз», - дейилади ташкилотчилар баёнотида. «Бизда дунёнинг турли қисмларидан баҳс-мунозара қатнашчилари ва модераторлар сифатида ажойб аёллар гуруҳи бор».
Жаҳон ҳижоб куни ҳар йили 1 февралда 140 дан ортиқ мамлакатда нишонланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)