close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунё бўйича COVID-19 га чалинганлар сони 41 млн кишидан ошди

Джонс Хопкинс университети маълумотларга кура, сайёрамизнинг 41 млн.дан ортиқ аҳолиси COVID коронавирусига чалинган . Охирги суткада қарийб 388 мингта янги ҳолат қайд этилди, бир кун олдин рекорд кўрсаткич – 440 минг киши қайд этилганди.

Касалланганлар сони бўйича етакчилар АҚШ (8,3 млн.дан ортиқ), Ҳиндистон (7,6 млн.), Бразилия (5,2 млн.) ва Россия (1,4 млн.) бўлиб қолмоқда. Жами 189 та мамлакатда коронавирус қайд этилган.
Энг кўп ўлим ҳоллари АҚШ (221 мингдан ортиқ), Бразилия (154 минг), Ҳиндистон (115 минг) ва Мексикада (86 минг) рўйхатга олинган. 24 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган Россия 13-ўринни эгаллаган. Бутун дунёда COVID-19 оқибатида жами 1,1 миллиондан ортиқ одам ўлган.
Аввалроқ, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий статистикага қарамасдан, дунё аҳолисининг 10% дан ортиғи коронавирус билан касалланган бўлиши мумкинлигини тан олган эди. Касалланган одамлар сонининг янги ўсиши фонида баъзи мамлакатлар чекловчи чораларни қайта жорий этмоқда. Исроил тўлиқ карантинга биринчи бўлиб қайтди. Кейинчалик Чехия, Словения, Россия, Италия, Буюк Британия, Белгия ва Франция баъзи чекловларни қайтарди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase