Кадрларда оккупация йиллари давомида вайронага айлантирилган қадимий масжидлардан бири кўрсатилган.
Бино чўчқа болаларини боқиш учун жойга айлантирилган бўлиб, бу исломга нисбатан ўта ҳурматсизлик белгиси саналади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 20 октябр куни Қорабоғдаги Зангилан шаҳрининг арманлар босқинидан озод этилганини маълум қилди.
Бугун Алиевнинг Туркия Республикаси омбудсмени Шереф Малкоч билан учрашуви бўлиб ўтди, унинг давомида Алиев бутун жаҳон жамоатчилиги Озарбайжон масжидлар таҳқирланишининг гувоҳи бўлганлигини қайд этди.
Арманлар Озарбайжон масжидларида чўчқа боқишган экан
Бу ҳақида Озарбайжон аскарлари томонидан суратга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видео дарак беради. Арманлар Озарбайжоннинг босиб олинган Зангилан тумани масжидларида чўчқа боқишган экан. Бу ҳақида мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларида Озарбайжон аскарлари томонидан суратга олинган кадрлар далолат беради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|