Бу сешанба куни эълон қилинди, ҳужум қилганларни қурол-яроғ ва моддий-техника вситалари билан таъминлаганликда айбланган 13 эркак ва аёл терроризм айбловлари билан судда пайдо бўлишидан бир кун олдин маълум қилинди.
Ушбу ҳафтада ҳақоратли карикатуралар билан бирга чоп этилган таҳририят мақоласида газетанинг таъкидлашича, расмлар «тарихга тегишли ва тарихни қайта ёзиш ёки йўқ қилиш мумкин эмас».
Январь ойида «Шарли Эбдо» таҳририятига ва икки кун ўтиб, кошер супермаркетига қилинган ҳужум оқибатида 17 киши, шундан 12 нафари газета офисида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳужум қилганларнинг уч нафари ўлдирилган.
Жангарилар, ака-ука Шериф ва Саид Куаши, газетага ал-Қоида номидан ҳужум қилиш нияти ҳақида маълум қилдилар. «Шарли Эбдо» офисидан чиқиб, улар ярадор полициячини ўлдириб кетдилар.
Икки кундан кейин, уларнинг қамоқ бўйича ўртоғи, Амеди Кулибали, ўзининг ИШИДга мансублигини айтиб, яҳудийлар Shabbat арафасида бир kosher супермаркетга бостириб кирди. Ҳужум пайтида тўрт нафар гаровга олинганлар ҳалок бўлган.
Бу пайтга келиб ака-ука Куашилар босмахонада яна бир гаровга олинган билан беркиниб олганди. Ҳужум қилганларнинг учаласи полиция рейдлар натижасида деярли бир вақтнинг ўзида ўлдирлиди.
Карикатураларни қайта чоп этиш қарори сўз эркинлигини ҳимоя қилишда жасур ҳаракат деб аталмоқда. Бироқ, бошқалар бу ҳаракатни ҳақли равишда иғво деб аташади.
Франция мусулмонлар ибодат Кенгаши (CFCM) Президенти Муҳаммад Муссауи зўравонликларни қоралар экан, одамларни карикатураларни "эътиборсиз" қолдиришга чақирди. Бироқ, Швецияда рўй берган сўнгги воқеалар шуни кўрсатадики, имомларнинг бундай чақириқлари кўпинча кўчадаги норасмий босим билан бирга бўлиши мумкин.
Чоршанба куни гринвич бўйича соат 08:00 дан судда пайдо бўладиган гумонланувчилар жангариларга турли даражадаги моддий-техника ёрдами кўрсатишда айбланмоқда.
Франциядаги аксарият суд муассасалари коронавирус эпидемияси туфайли ёпилгани боис суд жараёни бир неча ойга кечиктирилди.
Париждаги суд 10 ноябрга қадар давом этади, биринчи навбатда терроризм юзасидан эшитувлар омма манфаатини ҳисобга олган ҳолда архив мақсадида суратга олинади.
Терроризмга қарши кураш бўйича миллий прокурор Жан-Франсуа Рикар уч жангари аллақачон ўлган бўлгани учун фақат "кичик ёрдамчилар" судга тортилган, деган фикрни рад этди.
Яна ўша хато: "Шарли Эбдо" яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар чоп этди
Париждаги таҳририяти 2015 йил ҳужума учраган француз сатирик газетаси яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатураларни чоп этди. Эслатиб ўтамизки, газета ходимларига қарата ўқ узган мўминлар айнан динни таҳқирловчи карикатураларни улар ҳаракатларига сабабчи деб айтган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди