close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миср Бош муфтийси Ая-Софиянинг масжидга айлантирилишини қоралаб чиқди

Черковлардан масжид сифатида фойдаланиш фойдаланиш мумкин эмас, чунки черковлар қандай бўлса, шундайлигича сақланмоғи лозим, деб таъкидлади Миср муфтийси Шауки.

Истанбулдаги Аё-София соборининг масжидга айлантирилишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайди Миср бош муфтийси Шауки. Бу ҳақида у жума куни, 2020 йил 17 июлда Sada el Balad телеканалига берган интервьюда, деб хабар қилади ТАСС.
"Масжидларни черковга айлантириб бўлмагани каби, черковлар ҳам масжидларга айлантирилмаслиги ва қандай бўлса шундайлигича сақланиб қолиши керак, - деди бош мфтий. – Бизда, Миср тарихида ҳеч қачон бундай бўлмаган".
Унинг қўшимча қилишича, "сажда жойлари киши иймонининг ўзига хос хусусияти бўлиб, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва уларни асраш муҳимдир"
Муфтий инсониятнинг жаҳон маданий меросини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида сўзловчи муқаддас матнларни ҳам ёдга олиб, ўз даврида фиръавнлар, римликлар ва форслар цивилизациялари гуллаб-яшнаган Миср, Ироқ, Сурия ва Ливанни мисол қилиб келтирди.
«Масалан, сфинкс ёки эҳромларни йўқ қилишни ҳеч ким ўйламаган ҳам», - деди Шауки.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase