close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Назарбоевнинг Исо Масиҳга даъват қилган набираси гиёҳвандликдан вафот етди

ОАВ Нурсултон Назарбоевнинг набираси - Айсултаннинг ўлими ҳақида хабар тарқатди. 29 ёшли эркак 16 августга ўтар кечаси Лондонда вафот етди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлим сабаби юрак тўхташи бўлган. Аввалроқ Назарбоев бир неча бор гиёҳвандликка берилган эканлигини тан олганди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Айсултан Ислом динига танқид билан ташланиб, барчани Исо Масиҳга ишонишга чақирганди.

Назарбоев Муҳаммадни сохта пайғамбар, Исломни эса "шайтон томонидан яратилган" дин деб тан олишни талаб қилган эди. У, шунингдек, Исо "Худонинг мўъжиза билан туғилган ўғли ва дунёнинг қутқарувчиси" эканлигини "қонун даражасида" тан олишни талаб қилган.
Айсултан Назарбоев Қозоғистон собиқ раҳбарининг тўнғич қизи Дарига Назарбаева ва марҳум бизнесмен Роҳат Алиевнинг ўғли.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase