Хусусан, парламент конституциявий қонунларга Назарбоевнинг Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеясига умрбод раислик қилишини бекор қилувчи тузатишларни қабул қилди, деб хабар беради Казинформ. Шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан ташқи ва ички сиёсат бўйича ташаббусларни мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисидаги коидани бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳам маъқулланди. Тегишли тузатиш ўтган ҳафта қонун лойиҳасига Сенат томонидан киритилган эди.
Қонун лойиҳаси қуйи палата (Мажилис) томонидан 2022 йил 19 январда маъқулланган ва юқори палатага (Сенатга) юборилган ва у ерда ҳужжат бир овоздан қабул қилинган. Тузатишни қабул қилиш учун 93 депутатнинг барчаси овоз берди.
Қонун лойиҳасида “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги, “Қозоғистон халқи Ассамблеяси тўғрисида”ги ва “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши тўғрисида”ги конституциявий қонунларга ўзгартиришлар киритилган.
Шундай қилиб, қонун бутун парламент томонидан қабул қилинган ҳисобланади ва давлат раҳбарига имзолаш учун юборилади.
2000 йилда худди шу қонунда Элбаси мақоми жорий этилган ва 2010 йилда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини Назарбоев билан мувофиқлаштириш зарурати қонун билан тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрел ойида Назарбоев Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ваколатларини мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Токаевга ўтказган, Токаев эса Назарбоевдан Хавфсизлик Кенгашига раҳбарликни жорий йилнинг январ ойи бошидаги тартибсизликлардан сўнг қабул қилиб олган эди.
Аввалроқ, 28 январь куни Токаев 1999 йилда ташкил этилган сиёсий уюшмага раҳбарлик қилган Назарбоев ўрнига ҳукмрон партия раиси этиб сайланган эди. Биринчи президент “Нур Отан” раислигини аввалроқ Токаевга топшириш режалари ҳақида гапириб, у “тўлиқ ҳокимиятга эга” ва Қозоғистон сиёсий элитасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини айтди. Назарбоевнинг қизи Дариға ҳам партиянинг янгиланган сиёсий кенгаши таркибига киритилмаган.
Бугунги кунда собиқ президентда республика Конституциявий Кенгашига аъзолик ҳамда ҳукумат ва парламентда сўзлаш ҳуқуқи қолди.
Умуман олганда, Қозоғистон сиёсатида Назарбоев даврининг тугагани ҳақида ишонч билан гапириш мумкин. Шу маънода январ воқеалари ҳақиқатан ҳам тарихий бўлди ва ўз мақсадига эришди.
Қозоғистонда Назарбоев даврининг тугаши
Қозоғистон «Миллат етакчиси» ва биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг сиёсий иштирокидан ждал суръатларда халос бўлмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси