close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шинжон – Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи

Ушбу минтақа охирги беш ой ичида биринчи тасдиқланган коронавирус ҳолати ҳақида маълум қилганидан сўнг, жума куни Шинжон-Уйғур автоном райони потахти Урумчига ва у ердан юзлаб авиарейслар бекор қилинди.

Эпидемияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар Урумчидаги Дивопу халқаро аэропортига 600 дан ортиқ мунтазам рейсни бекор қилишга ундади, бу эса, авиамаълумотлар билан шуғулланувчи Variflight фирмаси томонидан тақдим этилган маълумотлар кўрсатишича, бир кундаги умумий рейсларнинг 80 фоизидан кўпдир. Global Times расмий газетаси маълум қилишича, барча кирувчи ва чиқувчи рейсларнинг 89 фоизи бекор қилинган.
Метро ҳам пайшанба оқшомидан бошлаб тўхтатиб қўйилди. Бундан ташқари, шаҳарга кўшни туманда автобуслар қатнови ёпилди, чунки барча ходимлар COVID-19 учун тест топширган, деб хабар қилади давлат ОАВ.
Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 10 та янги тасдиқланган ҳолатлар ҳақида хабар берди, улардан бири Шинжонда ва тўққизтаси халқаро саёҳатчилар иштирокида қайд этилган.
Урумчининг соғлиқни сақлаш идоралари пайшанба куни 24 ёшли аёлда томоқ оғриғи, иситма ва бош оғриғи каби COVID-19 аломатлари вирусга ижобий натижа кўрсатганини айтди. У билан яқин алоқада бўлган уч киши ижобий натижа берди, аммо уларда ҳеч қандай аломат кузатилмади. Шинжондан келган киши билан боғлиқ симптомсиз ҳодиса шарқий Чжэцзян провинциясида ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Шинжон (Шарқий Туркистон) асосий аҳолиси сўнгги йилларда қаттиқ давлат назорати остида бўлган мусулмон уйғурлардан иборат. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, миллионга яқин уйғурлар Хитойда "экстремизм" га қарши курашиш учун зарур бўлган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари деб атайдиган қайта таълим лагерларида бўлган.
Жума куни провинциялар ҳукуматлари ва авиакомпаниялар зудлик билан Шинжондан келган одамларнинг соғлиғини текшириш бўйича қаттиқ чораларни кўришни бошладилар. Хитойнинг жанубидаги Шеньчженда жойлашган Donghai Airlines авиакомпаниясининг таъкидлашича, жума кунидан бошлаб Урумчидан йўлга чиққан барча одамлар сўнгги етти кун ичида олинган салбий COVID-19 синовини кўрсатиши керак.
Пайшанба кунининг охирига келиб материкдаги Хитойда 83622 коронавирус ҳолати расман тасдиқланган ва 4634 киши вафот этган. Яна 104 нафар симптомларсиз бемор кузатилмоқда.
Ўтган ой касалликнинг янги авж олишидан азият чеккан Пекин 11 кун давомида янги ҳолатлар ҳақида хабар бермади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase