«Арманистон шуни эсдан чиқармаслиги керакки, Озарбайжон Қуролли кучлари тасарруфида бўлган энг янги ракета тизимлари Мецамор АЭСга ракета зарбаси беришга қодир, бу эса Арманистон учун ҳалокат бўлади», - деди Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари полковник Вагиф Даргяхли (Ozu.az бўйича цитата).
АЭС га зарба бериш имконияти ҳақида Даргяхли Арманистон томонидан Мингечевир сув омборининг тўғонига зарбаб ериш имконияти ҳақидаги ахборотни шарҳлаш пайтида айтди, бу катта ҳудудларнинг сув остида қолишига олиб келиши мумкин, хабар беради Day.az. Озарбайжон мудофаа вазирлиги вакили шунингдек, ҳарбийлар тасарруфидаги ҳаво ҳужумига қарши воситалар тўғонга зарба беришга имкон бермаслигини ҳам айтди.
Озарбайжон Арманистондаги АЭСга ракета зарбалари бериш мумкин
Агар Ереван Озарбайжондаги стртегик объектларга зарба беришга қарор қиладиган бўлса, Озарбайжон Арманистондаги Мецамор АЭС га юқори аниқликда ракета зарбаси бериши мумкин. Озарбайжон мудофаа вазирлигида Арманистоннинг Мецамор шаҳри яқинида жойлашган атом электростанциясига юқори аниқликда ракета зарбаси бериш имконияти ҳақида баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди