close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ММДИ раиси Айя-Софияни мусулмонлар, насронийлар ва сайёҳлар ўртасида бўлишишни таклиф қилмоқда

Россия Мусулмонлар марказий диний идораси раиси Талғат Тажуддин Истанбулдаги Айя-София жомеини мусулмонлар ва насронийлар учун умумий ибодат жойига айлантириш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақида у "Интерфакс" га, Туркия Олий судининг Аяс-София музей мақомини мамлакат президентининг қарори билан ўзгартириш мумкинлиги тўғрисидаги қарорига изоҳ бераркан, маълум қилди.

ММДИ раҳбарининг сўзларига кўра, бино Парвардигорга сажда қилиш учун қурилган, шунинг учун уни мусулмонлар ва насронийлар учун ибодат қиладиган жойга айлантиришда ҳеч қандай уятли нарса йўқ. Талғат Тажуддин ҳатто жомени уч қисмга бўлишни таклиф қилади - мусулмонлар, насронийлар ва сайёҳлар учун. Унга кўра, Айя-Софияда мусулмонлар жума куни, насронийлар эса якшанба куни ибодат қилишлари мумкин.
"Баъзилар учун бу муқаддас жойларни таҳқирлаш бўлиб кўринар, аммо менимча, бундай қилиш мумкин. Мен Қуръонни ва Пайғамбарнинг иймон одамларни бирлаштириш учун кўзда тутилишини айтганини шу тарзда тушунаман”, деди Тажуддин агентликка.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда музей ролини ўйнайдиган Истанбулдаги Айя-София жомеи мақоми Туркия президентининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин. Тегишли қарор мамлакат Олий суди томонидан қабул қилинди.
Айя-Софянинг мақоми ўзгариши атрофидаги мунозаралар бир неча бор кўтарилди. Шу йил июнь ойи бошида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Айя-Софияни масжидга айлантириш имкониятини ўрганишни буюрди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase