close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Турк Кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини яратади

Туркийзабон давлатлар Ҳамкорлик кенгашига кирувчи давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ривожланишини мониторинг қилиш тизимини яратадилар. Жорий йилнинг 8 июн куни биринчи маротаба Туркийзабон давлатлар Ҳамкорлик кенгаши (ТДҲК) қошидаги Соғлиқни сақлашни мувофиқлаштириш қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференция алоқаси шаклида бўлиб ўтган учрашувда томонлар коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхислаш ва ўтказилаётган эпидемиологик тадқиқотлар бўйича маълумотлар билан алмашдилар, шунингдек касалликнинг олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар
Аъзо мамлакатларнинг тиббий экспертлари ва кузатувчилар учун онлайн тренинглар ўтказиш, тиббий ходимларнинг салоҳиятини ошириш бўйича дастурлар, шунингдек, видеоконференция алоқаси форматидаги халқаро илмий ва амалий тадбирларни ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, COVID-19 га қарши курашда мамлакатлар ўртасида умумий маълумотлар базаси ва эпидемиологик мониторинг тизимини яратишга қарор қилинди.
Музокаралар давомида, шунингдек, тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон воситалари, бир мартали ишлатиладиган маҳсулотларни етказиб беришни мувофиқлаштириш, соғлиқни сақлаш инфратузилмасига сармояларни жалб қилиш, инноватсион IT тизимларини ривожлантириш, шунингдек янги замонавий шифохоналар қурилишини таъминлайдиган "Таъминот занжири гуруҳи" тузилмаси тасдиқланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase