Тадқиқот муаллифлари огоҳлантиришича, агар оилаларни коронавирус таъсиридан ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўрилмаса, кам ва ўртача даромадли мамлакатларда қашшоқлик чегарасидан паст бўлган болаларнинг умумий сони йил охирига келиб 672 миллионга этади. Бу болаларнинг деярли учдан икки қисми Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка ва Жанубий Осиё мамлакатларидан.
Муаммо дунёнинг бошқа минтақаларини четлаб ўтолмайди. Башоратларга кўра, Европа ва Марказий Осиёда болали камбағал оилалар сони 44 фоизга, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 22 фоизга кўпаяди.
COVID-19 билан курашиш ва пандемиянинг кам таъминланган оилалар фарзандларига таъсирини камайтириш мақсадида «Save the Children» халқаро иттифоқи ва ЮНИСEФ ижтимоий ҳимоя тизимлари ва дастурларини имкон қадар тезроқ кенгайтиришга чақирмоқда, деб хабар беради Anadolu Ajansı.
Дунёдаги 672 миллион бола COVID-19 туфайли камбағаллик чегарасидан пастга тушади
COVID-19 пандемияси туфайли, 2020 йил охирига келиб, дунёда кам таъминланганлик чегарасидан ташқарида яшайдиган болалар сони 86 миллионга ёки 15 фоизга кўпаяди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва «Save the Children» халқаро иттифоқи томонидан нашр этилган янги тадқиқотда айтилган, дея хабар беради БЕЛТА БМТ янгиликлар марказига таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси