"ОАВ ходимлари янги вирусга қарши курашда муҳим рол ўйнайдилар. Улар касалликнинг тарқалиши тўғрисида хабар беришлари керак. Уларнинг баъзилари иш пайтида зарур ҳимоя воситаларининг йўқлиги сабабли вафот этди", деди PEC Бош котиби Блез Лемпен.
Ўлим ҳолатлари энг кўп Лотин Америкаси минтақасида қайд этилган. Перу ўлим даражаси бўйича биринчи ўринда - 15 киши, Бразилия ва Мексика (ҳар бири 13 кишидан). АҚШда 12 нафар ОАВ ходими вирусдан вафот этди. Россияда - 5 киши, дейилади баёнотда.
Таъкидланганидек, журналистлар ўртасида ўлим ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар анча юқори бўлиши мумкин. Чунки бу даврда вафот этган барча журналистлар ҳам COVID учун тест топширмаган.
Россия Журналистлари Уюшмаси раҳбари Владимир Соловьев илгари Россия Федерациясида беш журналист коронавирусдан вафот этгани, яна 200 киши юқтирилгани ҳақида хабар берган.
Уч ой ичида 31 мамлакатда 127 дан ортиқ журналист COVID-19 оқибатида вафот этди
Ўтган уч ой ичида дунёнинг 31 мамлакатида 127 дан ортиқ журналист COVID-19 оқибатида вафот этди, дейилади штаб-квартираси Женевада жойлашган Press Emblem Campaign (PEC) мустақил журналистлар ассоциацияси баёнотида. PEC маълумотларига кўра, 1 мартдан 31 майгача бўлган даврда камида 127 журналист COVID-19 оқибатида вафот этди, шундан 2/3 қисми – профессионал мажбуриятларни бажариш давомида. Фақат май ойининг ўзида 72 киши вафот этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси