Иккала гуруҳ ҳам Ироқ қуролли кучлари билан бир томонда жанг қилаётган Ҳашд ал-Шаби шиа қуролли коалициясининг бир қисмидир.
«Катайиб Ҳизбуллоҳ» ўтган йили Саудия Арабистонида нефт қувурларига ҳужум қилганликда гумон қилинган эди ва АҚШ уни террорчи гуруҳ деб тан олди.
«Ал-Нужаба» вакили Наср аш-Шаммари ҳам Саудия Арабистонига ҳужум қилишга чақирган, у ўтган бир йил ичида Ироққа 1000 саудиялик жангчи кирганини айтди.
Ал-Шаммари Саудия қирувчиларини ироқликларни ўлдиришда ва уйларини бузишда айблади. У гуруҳ издошларини дават қилди: «Бу ҳақида ўйлаб кўринг, азиз ироқликлар, айнан шунинг учун биз ҳар бир томчи тўкилган бегуноҳ қон учун қасос оламиз».
«Ал-Нужаба» кўнгиллилари ҳам ўтган йили АҚШ томонидан террорчи ташкилот сифатида таърифланган. Унинг тўлиқ исми "Ҳаракат Ҳизбуллоҳ ал-Нужаба" ва у Ироқда «Ал-Нужаба» телеканалига эга.
Эътиборли томони шундаки, Саудия Арабистонига Ироқдан келган шиа гуруҳлар томонидан қилинган таҳдидлар, биз кеча ёзган Саудия Арабистони Қироллиги ва Ироқ ўртасидаги илиқ муносабатлар фонида юзага келади. Биз Эрон минтақадаги бундай илиқликни ҳис этадиган охирги давлат эканлигини ҳисобга оламиз.
Ироқнинг шиа гуруҳлари Саудия Арабистонида терактлар уюштиришга чақирмоқда
Ироқдаги Эрон тарафдори бўлган шиа гуруҳлари Саудия Арабистонида террорчилик ҳужумларини уюштиришга чақирдилар. Шанба куни "Катайб Ҳизбуллоҳ" ва "Ал-Нужаба" ҳаракатлари вакиллари қиролликда «жиҳод операциялари»га даъват қилган баёнотларни тарқатишди. «Катайб Ҳизбуллоҳ»нинг вакили Абу Али ал-Аскари агар «жиҳод» операциялари Саудия Арабистонига ўтказилмаса, сиз «ёмон дарахтнинг қолган қисми»нинг хиёнати ва иккиюзламачилигидан қутулолмайсиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди