Ҳарбий манбаларга кўра, "Саҳн ал-Жин" ҳарбий лагери Мариб вилоятининг маъмурий марказидан 3 км шимолда жойлашган.
Яман Мудофаа вазири Муҳаммад Али ал-Мақдиши ва Яман Бош штаб бошлиғи Сагир бин Азиз лагердан вақтинчалик штаб сифатида фойдаланганлар.
Хусийлар Ямандаги юқори мартабали амалдорлар билан учрашув пайтида ҳужум қилишди.
Ал-Макдиши ва Сагир бин Азиз тирик қолишган.
Ўлганлар орасида Яман қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг ўғли Феҳд бин Азиз ва унинг жияни Абдулкавий Али бин Азиз ҳам бор.
Маълумот тафсилотлари келтирилмаган.
Яман ва Ансаруллоҳ расмийлари бу хабарларга ҳозирча изоҳ беришмаган.
Яманда 2014 йилдан бери қуролли тўқнашув давом этмоқда, унда бир томондан шиа ҳаракатининг исёнкорлари Ансаруллоҳ ва Яманнинг қудратдан ағдарилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари, бошқа томондан эса президент Абдурабб Мансур Ҳодийга содиқ ҳукумат қўшинлари қатнашмоқда. Ямандаги қуролли можаро туфайли уч миллионга яқин киши мамлакат ичида мажбурий кўчирилган.
2014 йилдан бери ҳусийлар мамлакатнинг бир қисми, шу жумладан Яман пойтахти Сана устидан назоратни сақлаб қолишди.
Ҳусийлар Ямандаги ҳарбий лагерга баллистик ракета учиришди
Ҳужум юқори мартабали мулозимлар билан учрашув пайтида юз берган: етти ҳарбий ҳалок бўлган. Эронга хайрихоҳ Ансаруллоҳ ҳаракатининг қўзғолончилари (ҳусийлар) Ямандаги Мариб шаҳридаги ҳарбий лагерга баллистик ракета билан ўқ узишди: етти аскар ҳалок бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди